Sayyod Kerakmas

Исполнитель: Sayyod Длительность: 04:01 Размер: 4.65 МБ Качество: 192 kbit/sec Формат: mp3
Ну как песня, понравилась? Поделись с друзьями!

Текст песни "Sayyod — Kerakmas"

Керакмас мингта сўз билан аврашинг,
Ҳамоно ёдимда ўзинг дейишинг,
Ҳар тонгда сени мен тушда кўрдим деб,
Керакмас ҳис этмас куйлар куйлашинг...

Биргина сўрайман сендан ҳамиша,
Эслагин ўзгага бир боққанингда.
Кимнингдир кўзига тикилганингда
Суратим намоён бўлсин уларда...

Диққатинг бузганда бегона чирой,
Юрагинг қаттиқроқ урса бировдан,
Жунбушга келганда этинг суҳбатдан,
Илтимос, бир бора эслагин мени...

Керакмас эслашинг ёнимда бўлсанг,
Керакмас ўзимга айтишинг севгинг,
Ёлворай, бир бора эслаб тур мени,
Бировлар ёнида ўтирар бўлсанг...

Ёдга ол бир бора маним нигоҳим
Нурсиз бир кўзларда кўринганингда,
Дилим етимликда ўксиганин ҳам
Кимнингдир меҳрида овунганингда.

Ҳамиша эслаб тур, келганингдамас,
Сен мендан йироққа кетар бўлганда.
Қалбимда ғамимни эслагин бир бор
Кимнингдир қўйнида қувонганингда.

Кимнингдир овози жаранглаганда
Қулоғингга қўшиқ бўлиб келарми,
Навоси ёқимли бўлса-да унинг,
Менингдек ноласи унда бўларми?

Зор қақшаб йиғлаган бемор ишқимни
Кўнгли тўқ золимлар тушунармиди,
Меҳрингга зор ташна саҳроларимда
Бир бора оёғим куйдирармиди?

Бўғизлаб қўйсайдим бебурд ишқимни,
Тилкалаб ташласам бемор севгимни,
Мендан ҳам қайсарроқ чиқди ҳис-туйғум,
Менгамас вафоси, сенга дейди-я...

Жимгина термулган кўзларим асли
Юрак оғриғидан ҳайқирганини,
Чурқ этмас лабларим тишланганини
Кимнидир ўпганда ёдга олсайдинг...

Керакмас қўлимга берган совғанг ҳам,
Қўлимдан тутганда иссиқ тафтинг ҳам,
Бир донанг бўлмасам юраккинангда,
Жонингни берсанг ҳам керакмас менга.

Керакмас, шарт эмас, сўрамайман ҳам,
Талаб ҳам қилмайман, суриштирмайман,
Ким билан, қаерда бўлсанг ҳам майли,
Биргина илтимос, ёдга ол мени.

Керак бўлса, майли, таққосла мени,
Юрагим, қалбим ва меҳрим, тафтимни.
Кўзлар тузилишимас, нурин таққосла,
Қучоқ эҳтироси эмас, меҳрин таққосла.

Керакмас севганим завқин бериши,
Керакмас ёнимга тўлиб келиши,
Кимдандир висолни соғинганида
Биргина тилагим – эслаб қўйиши...

Қизғониш рашк эмас, худбинликданми,
Жимгина шукурдан аламли дармон,
Кимгадир нигоҳинг қадалганида
Биргина эслашинг Оллоҳдан сўрайман.

Эплай ололмайман талаб қилишни,
Ер билан бир бўлиб жонга тегишни,
Ўзгалар бир четдан ром қилганида
Унутма мени бир эслаб қўйишни...

Похожие песни

Еще песни Sayyod

0:00 0:00

Заголовок проигрывателя Подзаголовок проигрывателя

(режим воспроизведения)